Маҳаллий

Самарқандда кибержиноятлар оқибатида одамлар 50 млрд сöмга яқин зарар кöрди

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 9 ойида ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар сони öтган йилнинг şу даврига нисбатан 42 фоизга кöпайди. Банк карталари билан боğлиқ жиноятлар оқибатида фуқароларга 49,9 млрд сöмлик зарар етказилган, ҳозиргаçа бу зарарларнинг фақат 36 фоизи ундирилган.

Самарқандда кибержиноятлар оқибатида одамлар 50 млрд сўмга яқин зарар кўрди

Самарқанд вилоятида 2026-йилнинг январ-сентабр ойларида ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар сони 6 718 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 1 984 тага ёки 42 фоизга кўп. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Комилжон Ғаффоров халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилди, дея хабар бермоқда

Ғаффоровга кўра, кибержиноятларнинг 6 303 таси, яъни 94 фоизи фуқароларнинг банк пластик карталаридаги пул маблағларини қўлга киритиш билан боғлиқ. Жумладан, 2 711 та ҳолат киберфирибгарлик, 3 592 таси эса киберўғрилик сифатида қайд этилган.

Жиноятларни содир этишда турли усуллардан фойдаланилган:

3 550 та ҳолатда сохта ҳаволалар ёки зарарли дастурлар орқали банк картаси ёхуд қурилма бошқаруви қўлга киритилган;

1 478 та ҳолат ижтимоий тармоқлар ва онлайн савдодаги алдовлар билан боғлиқ бўлган;

575 та ҳолатда сохта трейдинг ва онлайн биржалар орқали пул жалб қилиш алдовлари ишлаган;

101 та ҳолат онлайн микроқарз ва кредит расмийлаштириш билан боғлиқ;

97 та ҳолат сохта қўнғироқлар орқали СМС-кодларни қўлга киритиш билан боғлиқ бўлган.

Банк карталари билан боғлиқ жиноятлар оқибатида фуқароларга жами 49 млрд 887 млн сўм зарар етказилган. Шундан 18 млрд 236 млн сўми ёки 36 фоизи ундирилган. Қолган 31 млрд 651 млн сўм зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.