Маҳаллий

Самарқандда «Энергосавдо» бўлими муҳандиси ушланди

У 20 млн сўмлик жаримани йўқ қилиб бериш ҳамда янги электр ҳисоблагични ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб

Самарқандда «Энергосавдо» бўлими муҳандиси қўлга олинди

Тойлоқ туманида ЭТК ходими ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Энергосавдо»нинг Тойлоқ туман бўлими муҳандиси П.М. фуқаро М.E.ga нисбатан қўлланган 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиб бериш ҳамда янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.