Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Рустам Қобилов янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимнинг тегишли қарорига мувофиқ, Қобилов Рустам Ражаббоевич янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Рустам Қобилов ушбу тайинловга қадар вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Суюнов Жўрабек Баҳриддинович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жўрабек Суюнов мазкур тайинловга қадар вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

