Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати хабарига кўра, 19-август куни Шерзод Бердиев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Одилбек Ортиқов Гурлан тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

