Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлди
У аввал Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.

Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар белгиланди.
Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Каттабекова Дилобар Исматовна Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Дилобар Каттабекова Гулистон давлат университетида масъул лавозимда ишлаган.

