Маҳаллий

Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ бўлди. У бунгача ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар этиб Сардор Тахирович Мирзараимов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Тайинлов Президент администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда эълон қилинди.

Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик йўналишларида кўп йиллик тажрибага эга. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирзараимов янги лавозимда 2025-йилнинг март ойидан буён ишлаб келаётган Фаррух Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллади. Аввалроқ Kun.uz нашри унинг ишдан бўшатилиши қўл остидаги ходимга оғир тан жароҳати етказгани билан боғлиқлигини ёзган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.