Саида Мирзиёева “Закомат-Гамбит” ğолибларини тақдирлади
Беşинçи марта öтказилган “Заковат-Гамбит” şахмат турнирида öтган йилгидан икки баробар кöп – 6 мингга яқин иşтирокçи қатнаşди. Улардан 633 нафари – аёллар ва қизлар. Саида Мирзиёеванинг сöзларига кöра, “Заковат” лойиҳаси иқтидорли ёşларни каşф этибгина қолмай, балки тафаккур маданиятини, мустақил фикрлаş ва оқилона қарорлар қабул қилиş кöникмасини şакллантириşга ҳам хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёева “Закомат-Гамбит” ғолибларини тақдирлади
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашди.
“Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш учун яратиладиган имкониятлар кўлами билан ҳам белгиланади.
Кеча бешинчи бор ўтказилган "Заковат-Гамбит" шахмат турнири ғолибларини тақдирладик. Бу йилги мусобақа 6 мингга яқин иштирокчини бирлаштирди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп. Уларнинг 633 нафарини аёл ва қизларимиз ташкил этди. Бу рақамлар замирида интеллектуал беллашувларга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, илмга интилиш ҳамда ёшларимизнинг ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мужассам.
Ўзбекистон халқаро шахмат майдонида ҳавас қилгулик натижаларга эришиб келмоқда. Бироқ бундан-да муҳим яна бир омил бор: юртимизда ҳар бир инсоннинг ақлий салоҳиятини тўлиқ намоён этишга хизмат қилувчи муҳит шаклланмоқда.
"Заковат" лойиҳасининг алоҳида аҳамиятини мен айнан шунда кўраман. Бу лойиҳа иқтидорли ёшларни кашф этибгина қолмай, балки тафаккур маданиятини, мустақил фикрлаш ва оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, юртимиз келажаги ёш авлоднинг нафақат қанчалик билимли эканига, балки шу билимларни қай даражада қўллай олиши ва фикр доирасига ҳам боғлиқ”, – деди Саида Мирзиёева.

