Ўзбекистонда ЁуТубе монетизацияси ишга туширилиши мумкин
Саида Мирзиёева Гоогле вице-президенти билан Ўзбекистонда ЁуТубе монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда ЁуТубе монетизацияси йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Гоогле вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, учрашув давомида Ўзбекистонда ЁуТубе монетизациясини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинган.
Унинг қайд этишича, сўнгги йилларда мамлакатда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилган. Бу эса Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
«Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди», — дея ёзди Саида Мирзиёева.

