Маҳаллий

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Мулоқотда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Ню-Ёрк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман»,

— деди Саида Мирзиёева.

Мамлакатимиз ва БМТ институтлари ўртасидаги алоқалар бугун аниқ натижалар билан мустаҳкамланиб бормоқда.

Айни пайтда ташкилот тузилмалари иштирокида юртимизда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу дастурлар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби энг муҳим йўналишларни қамраб олади.

Президент администрацияси раҳбарининг Антониу Гутерриш билан учрашуви Ўзбекистоннинг БМТ майдонида дунё миқёсидаги долзарб чақириқларга янгича ғоялар билан жавоб бериш, глобал муаммоларга амалий ечим топиш борасидаги қатъий интилишини кўрсатади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.