Саида Мирзиёева Туркиядаги университет ва мактабга ташриф буюрди
Саида Мирзиёева Истанбулда Нажмиддин Билол Эрдўған билан бирга Ибн Халдун университети ва «Енидўғу» мактабига ташриф буюрди. Унинг маълум қилишича, ташриф давомида таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратишга келишилган.

Саида Мирзиёева Туркиядаги университет ва мактабга борди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу муассасалардаги ўқитиш услублари ҳамда таълимга ёндашувлар унда катта қизиқиш уйғотганини айтди.
Унинг таъкидлашича, бу ерда таълим сифати, ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
«Бундай илғор амалиёт ўзаро ҳамкорлик учун кенг йўл очади», - деди Саида Мирзиёева.
У таълимни Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири деб атади. Бу соҳадаги ҳамкорлик ёшларнинг билим олиши, дунёқараши кенгайиши ва бир-бирини яқиндан танишига хизмат қилишини қайд этди.

