Саида Мирзиёева Туркия президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған билан учрашди
Ўзбекистон ва Туркия ўзаро манфаатли янги ташаббусларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған ва Президент Администрацияси бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Саида Мирзиёева Туркия президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15-октабр куни Туркия президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда Президент Администрацияси бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашув ўтказди.
«Ўзбекистон ва Туркияни ўзаро боғлаб турган умумий тарихи бор, тили, маданияти, анъаналари яқин. Кўп қиррали муносабатларимиз айнан мана шундай мустаҳкам пойдевор асосида изчил ривожланиб бормоқда.
Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни муҳокама қилдик ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш жараёнини давом эттиришга келишиб олдик», деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

