Сиёсат

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева 15-октабр куни Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди. Мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15-октабр куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганидан мамнун эканини, шунингдек, унга Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказганини маълум қилди.

«Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.

Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.