Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишди
Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскиргани қайд этилди. Эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, шунингдек, янги боғча қурилади.

Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча ҳолати билан танишди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ҳамда 1-боғчадаги шароитларни кўздан кечирди.
Маълум қилинишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик кутиб турмайди — муаммоларни ортга сурмасдан ҳал этиш зарур.
Мактаб биноси таъмирланади, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари, шунингдек алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.
“Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак”, дейилади хабарда.

