Саида Мирзиёева: Устозларга яхшиликлари юз баробар қайцин
Саида Мирзиёева 1-октабр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларни табриклади. У Ўзбекистонда ўқитувчиларга кўрсатиладиган алоҳида эҳтиромни асраб, кейинги авлодларга ҳам сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева: Устозларга яхшиликлари юз баробар қайцин
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болаларни ҳар куни мактаб остонасида кутиб олиб, уларга билим ва тарбия бераётган ўқитувчиларга самимий миннатдорлик изҳор этди.
«Болаларни ҳар куни мактаб остонасида қарши олиб, уларга тафаккур қилишни, ўзига ишонишни, ўзгаларни ҳурмат қилишни ҳамда Ватанни севишни ўргатадиган инсонларга чин қалбимдан миннатдорлик билдирмоқчиман», - деди у.
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда устозларга доимо алоҳида эҳтиром кўрсатилганини таъкидлади.
«Ушбу қадриятни асраб-авайлашимизни ва кейинги авлодларга ҳам сингдиришимизни жуда ҳам хоҳлайман», - дея қайд этди у.
Табрик сўнгида Мирзиёева устозларга эзгу тилакларини йўллади:
«Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар. Шогирдларингизга нимаики яхшилик қилган ва қилаётган бўлсангиз, ўзингизга юз баробар қайцин».

