Сиёсат

Садир Жапаров “халқ душманлари”ни қаттиқ жазолашни буюрди

Садир Жапаров "халқ душманлари"га нисбатан қаттиқ чоралар кўришни буюрди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 29-август куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммити ва ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган куч тузилмаларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

"Хавфсизлик" комплекс тадбири доирасида идора ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда. Куч тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаган Қирғизистон раҳбари шахсий таркиб ва техникаларнинг тайёрлигини текширди. Шундан сўнг у нутқ сўзлаб, халқаро тадбирлар вақтида жамоат тартибини, шунингдек, фуқаролар ва хорижий меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифа эканини таъкидлади.

Садир Жапаров куч тузилмаларини идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга, қатъий интизомга риоя қилишга ва одамлар кўп тўпланадиган жойларда тартибни таъминлашга чақирди.

"Қирғизистон – барчамиз учун муқаддас ватан! Давлат хавфсизлиги ва халқимизнинг тинч ҳаётини таъминлаш ҳаммамиз учун бирдек муҳим вазифадир", – дея таъкидлади Қирғизистон етакчиси.

Президент, шунингдек, куч тузилмаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

"Тараққиётнинг биринчи ва асосий шарти – темир интизом! Турли ташқи деструктив кучларнинг провокациясига учиб, улардан мукофот олган ҳолда жамиятдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган ўша оз сонли "халқ душманлари"ни қаттиқ жазолаймиз. Бундай кишиларга раҳм қилинмайди!", – деди Садир Жапаров.

Маълумот учун, Қирғизистонда ШҲТ саммити ва ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026-йил август охири ва сентябр бошларида бўлиб ўтади. Хусусан, ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026-йилнинг 31-августидан 6-сентябргача ўтказилиши белгиланган. ШҲТ саммити 2026-йилнинг 31-август – 1-сентябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур тадбирлар сабабли Қирғизистонда янги ўқув йили бошланиши 15-сентябрга кўчирилган.

Аввалроқ Садир Жапаров Россия Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўл лойиҳасига қарши бўлганини айтгани хабар қилинганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.