Жапаров Мирзиёевни Қирғизистонда бўлиб ўтадиган йирик халқаро тадбирларга таклиф қилди
Садир Жапаров Ўзбекистон президентига сермаҳсул давлат ташрифи, ўзбек-қирғиз муносабатлари ва икки мамлакатнинг мустаҳкам дўстлиги ривожланишига шахсан эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Жапаров Мирзиёевни Қирғизистондаги муҳим халқаро анжуманларга таклиф этди
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Қирғизистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Жапаров шундай деди: "Муҳтарам Шавкат Миромоновични Олтинчи бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, жорий йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳамда 2027 йилда ўтказиладиган иккинчи "Бишкек+25" тоғ саммитида иштирок этишга таклиф қилдим".
Қирғизистон Президенти музокаралар натижаларидан мамнунлигини таъкидлаб, Ўзбекистон раҳбарига сермаҳсул давлат ташрифи, шунингдек, ўзбек-қирғиз муносабатлари ва икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстликни ривожлантиришга шахсан эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президентининг ушбу давлат ташрифи натижалари Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг фаровонлиги, тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

