Маҳаллий

Россияда оғир аҳволга тушган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг Краснодар ўлкасида оғир ижтимоий-моддий аҳволга тушиб қолган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига ватанга қайтишда ёрдам кўрсатилди. Уларнинг икки нафари ёш фарзандлари билан бўлган.

Россияда оғир аҳволга тушиб қолган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, ватандошлар Краснодар ўлкасида меҳнат қилган ва турли қийин вазиятлар оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда уларга зарур ёрдам кўрсатиб, авиачипталар харид қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ватандошлар фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.