Маҳаллий

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

15-сентябр куни Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотига кўра, уларнинг 3 нафари озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўтаётган оналари томонидан Ўзбекистон вакилларига топширилган.

Навбатдаги гуруҳ Ўзбекистонга вояга етмаганларни ватанга қайтариш бўйича Россияга амалга оширилган хизмат сафарининг учинчи гуруҳи сифатида етиб келган. Болаларни қайтариш ишлари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларидан иборат ищи гуруҳ томонидан, Болалар омбудсмани ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари кўмагида амалга оширилган.

Мазкур гуруҳнинг қайтиши билан Россияга амалга оширилган хизмат сафари якунланган. Сафар давомида жами 30 нафар вояга етмаган бола Россиядан, тегишли ишлар натижасида эса 2 нафар бола Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилган. Шу тариқа жами 32 нафар боланинг ватанга қайтиши таъминланган.

Қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни оилавий муҳитга қайтариш, зарур ҳолларда муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш, шунингдек, ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Болаларнинг кейинги ҳолати ва оилага мослашуви яшаш манзили бўйича “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳамроҳлик асосида кузатиб борилади.

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, Грузияда қолган 1 нафар болани Ватанга қайтариш учун хизмат сафари амалга оширилиши кутилмоқда. Туркия билан эса вояга етмаганларни қайтариш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

7-сентябр куни Россия ва Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.