Маҳаллий

Россияда жазо ўтаётган фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Жараён давомида вояга етмаганларнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги, мамлакатда яқин қариндошлари бор-йўқлиги ва уларнинг яшаш шароитлари

Россияда жазо ўтаётган фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Мордовия Республикаси ва Самара вилоятида жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари муваффақиятли якунланди.

Болаларни қайтариш жараёни Бош консулхона дипломатларининг Россия ваколатли давлат идоралари билан олиб борган музокаралари ва ҳамкорлиги, шунингдек, зарур консуллик-ҳуқуқий тадбирлар натижасида амалга оширилди.

Жараён давомида вояга етмаганларнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги, мамлакатда яқин қариндошлари бор-йўқлиги ҳамда уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Болаларни Ўзбекистонга олиб келиш учун керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ваколатли идораларга топширилди.

Натижада Мордовия Республикасидаги жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаганлар Бош консулхона дипломатлари ҳамда Ўзбекистондан махсус сафарбар этилган Ички ишлар вазирлиги ходимлари кузатувида қабул қилиб олинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.