Маҳаллий

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар бола ватанга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

29-август куни Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Ушбу тадбир Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) кўмагида, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Агентлик ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аеропортга етиб келган барча болалар белгиланган тартибда ўзларининг яқин қариндошларига топширилди. Уларнинг оилавий муҳитга мослашуви, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда зарур ижтимоий хизматларни кўрсатиш ишлари яшаш манзиллари бўйича “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давом эттирилади.

Аввалроқ Миграция агентлиги ватанга қайтишда молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликка дуч келган ўзбекистонликларни ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирган эди. Агентлик матбуот хизматининг билдиришича, Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш даврида оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазиятлар сабаб Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин.

Июл ойида Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди ватанга қайтарилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.