Маҳаллий

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Миграция агентлиги Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ватанга қайтишда молиявий ёки бошқа жиддий муаммоларга дуч келган тақдирда ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирди.

Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия Федерациясида ишлаш даврида оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазиятлар туфайли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин.

Ваколатхона ва ҳудудий вакиллар 24/7 режимда ишламоқда. Улар билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин:

Салл-марказ: +7 (499) 230-00-32, +7 (499) 230-00-76;

Ишонч телефони: +7 (925) 045-47-44.

Ҳудудий вакиллар билан боғланиш учун рақамлар:

Санкт-Петербург: +7 (951) 680-95-97, +7 (965) 772-70-79

Екатеринбург: +7 (936) 251-76-21, +7 (922) 186-35-66

Самара: +7 (925) 750-87-57

Новосибирск: +7 (925) 743-89-03, +7 (932) 327-00-04

Краснодар: +7 (918) 173-00-09

Владивосток: +7 (964) 431-16-16

Ҳар бир ҳолат индивидуал тарзда кўриб чиқилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Ватанга қайтиш учун белгиланган тартибда транспорт харажатлари қоплаб берилади.

“Биз билан боғланинг — сизга ёрдам беришга тайёрмиз”, дейилади агентлик хабарида.

Жорий йилнинг июл ойида Россиядан қарийб 600 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани хабар қилинган эди. 2026-йилнинг дастлабки етти ойи давомида хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси Миграция агентлиги томонидан ватанга қайтарилди.

Россия Чегара хизмати статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга ишлашга борганлар сони камайган. Россияда ишлаш учун бир йилгача муддатга бериладиган патент расмийлаштириш талаб этилади. Ишлаш мақсадида борувчилар сонининг камайишига миграция сиёсатининг қатъийлашиши ва патентлар нархининг ошиши таъсир кўрсатган.

Россияга ишлаш мақсадида борадиган фуқаролар сонининг қисқаришига Украинага қарши уруш ҳам таъсир қилмоқда. Уруш бошланганидан буён мигрантларни Россия армияси сафига урушга ёллаш ҳолатлари бир неча бор кузатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.