Дунё

Россия Европага ҳужум қилмайди, музокараларнинг барбод бўлишида Украинанинг ўзи айбдор - Путин

Россия президенти Владимир Путин 25-сентабр куни Санкт-Петербургдаги Бирлашган маданиятлар форуми доирасида журналистлар билан мулоқот қилди.

Россия Европага қарши ҳужум қилиш ниятида эмас, музокараларнинг муваффақияциз якунланишида эса Украинанинг ўзи айбдор — Путин

«Россия Давлат Думасига сайловлардан сал олдин Украина музокараларга қайтишга тайёр эканини билдирди. Россия эса сайловлардан кейин алоқаларни тиклашга тайёр эди. Бироқ овоз беришнинг асосий кунида Киев Москвага ҳужум қилди, 1600 дан ортиқ дрон учирди ва сайлов участкаларига зарба берди. Бунга жавобан нима қилишимиз кераклигини ҳали ўйлаб кўрамиз. Музокараларни қайта бошлаш бўйича қарорларни ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб қабул қиламиз».

«Украина Россиянинг жавоб зарбаларини ҳис қилиши керак, улар шунчалик вайронкор бўлиши керакки, Украина сулҳ масаласини кўтариб, Россиянинг “Геран” дронлари билан зарбаларини тўхтатишга уринмоқда. Киевнинг провокацион ҳаракатлари Украина учун вазиятни фақат янада оғирлаштиради».

«Россия Европа билан ҳарбий ҳаракатларга тайёрланмаяпти, бундай режа йўқ. Европа давлатлари вазиятни бўрттириб кўрсатмоқда ва провокациялар билан шуғулланмоқда, улар Украинадан Россияга қарши кураш воситаси сифатида фойдаланишда давом этмоқчи».

«Биз Болтиқбўйи мамлакатларида русийзабонларнинг ҳуқуқлари бузилаётганидан хабардормиз ва бунга гуманитар йўл билан муносабат билдирамиз».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.