Маҳаллий

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликнинг озодлиги 5 йилга чекланди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Россия Қуролли кучлари таркибида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликка 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Россия Қуролли кучлари таркибида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун ёлланган Ўзбекистон фуқароси Ф.Q.ga нисбатан ҳукм чиқарди. 2002-йилда туғилган Ф.Қ. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топилди.

Суд ҳужжатларига кўра, Ф.Қ. 2020-йилда ишлаш мақсадида Россияга кетган. 2025-йил сентябрида у Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Донецк вилоятидаги ҳарбий қисмга ҳарбий хизматчи сифатида ёлланган. У ерда қуролдан ўқ отиш, граната улоқтириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳарбий ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтган.

Судланувчининг кўрсатмасига кўра, у Россияда жазони ижро этиш муассасасида бўлганида ҳужжат имзолаган ва кейин Россия Қуролли кучлари таркибида Украинага қарши урушда қатнашиш учун ёлланганини билган. Донецкда ҳарбий тайёргарликдан ўтганидан сўнг, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли госпиталга юборилган. Госпиталдан чиққач, Ўзбекистон консуллик муассасасига мурожаат қилиб, мамлакатга қайтган.

Тергов ва суд жараёнида унинг телефонидаги Инстаграм ёзишмалари ҳам далил сифатида ўрганилган. Унда ҳарбий кийимда ва қурол билан тушган суратлар бошқа шахсга юборилгани қайд этилган.

Суд Ф.Q.ning ҳаракатларини ЖК 154-моддаси 1-қисми бўйича тўғри квалификация қилинган деб топди. Ҳукмда у шахсий манфаатни кўзлаб, Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ва Россия Қуролли кучларига хизматга киргани қайд этилган.

Суд унинг қилмишидан пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолади. Шу билан бирга, жиноят ғаразли ва паст ниятларда содир этилгани оғирлаштирувчи ҳолат деб топилди.

Суд ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санксиясида назарда тутилмаган енгилроқ жазо — 5 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ҳукмга кўра, маҳкум иш вақти ва ишга бориб-келиш учун зарур бўлган вақтдан ташқари яшаш жойидан чиқиши чекланади. Шунингдек, пробация органининг розилигисиз яшаш жойини ўзгартириши ва Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқиши тақиқланган.

Ҳукм устидан белгиланган тартибда апеллясия ёки кассация шикояти бериш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.