Россия АҚШ фуқароси Стивен Хаббардни озод қилди, деб хабар бермоқда давлат ОАВлари
Путин АҚШ элчиси Стив Уиткофф билан музокаралар чоғида Стивен Хаббард Пулково аэропортига олиб борилганини айтди.

Россия АҚШ фуқароси Стивен Хаббардни озод қилди, деб хабар бермоқда давлат ОАВлари
Президент Владимир Путин Россия Украина томонида жанг қилганликда айбланиб қамалган Америка фуқаросини озод қилишга рози бўлганини айтди, деб хабар бермоқда давлат ОАВлари.
Путин Санкт-Петербургда АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф билан музокаралар чоғида Стивен Хаббард Пулково аэропортига олиб борилганини билдирди.
Асли Мичигандан бўлган Хаббард 2024 йилда деярли етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганида 72 ёшда эди.
Прокурорларнинг таъкидлашича, у икки йил аввал Россия кучлари томонидан асирга олинишидан олдин шарқий Изюм шаҳридаги мудофаа бўлинмасида хизмат қилган.
АҚШ Давлат департаменти Хаббардни аллақачон «ноҳақ ҳибсга олинган» деб таснифлаган эди, сешанба куни эса Президент Дональд Трамп Путин билан суҳбатда Хаббард масаласини кўтарганини айтди.
«Нима бўлишини кузатинг», деди Трамп журналистларга. «Биз эътиборимизни Хаббардга қаратганмиз».

