Қозоғистонда Каспийдаги ҳарбийлар ўлимидан сўнг беш нафар мансабдор шахс қўлга олинди
Қозоғистон Қуролли Кучларининг беш нафар мансабдор шахси ўқув машғулотлари вақтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганидан кейин гумонланувчига айланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда. Фожиа 24 сентябрь куни Оқтаудан 43 километр узоқликда юз берган. «Қайсар» катеридан тушиш вақтида ҳарбий хизматчиларни денгизга оқизиб кетган. Машғулотлар ноқулай об-ҳаво шароитида ўтказилган. Қўлга олинганлар орасида Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги вакиллари, иккита ҳарбий қисм командирлари, командир […]

Қозоғистонда Каспийдаги ҳарбийлар ўлимидан сўнг беш нафар мансабдор шахс қўлга олинди
Машғулотлар вақтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганидан кейин Қозоғистон Қуролли Кучларининг беш нафар мансабдор шахси гумонланувчига айланди.
Фожиа 24 сентябрь куни Оқтаудан 43 километр узоқликда юз берган. «Қайсар» катеридан тушиш вақтида ҳарбий хизматчиларни денгиз оқими оқизиб кетган. Машғулотлар ноқулай об-ҳаво шароитида ўтказилган.
Қўлга олинганлар орасида Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги вакиллари, иккита ҳарбий қисм командирлари, денгиз пиёдалари ротаси командири ва катер командири бор.
Тергов воқеа сабабларини аниқламоқда. Хусусан, десант туширишни ташкил этиш ва хавфсизлик талабларига риоя қилингани текширилмоқда. Бундан ташқари, мутахассислар об-ҳаво ва катернинг техник ҳолатини ўрганадилар.
Қўлга олинганлар Оқтаудаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Тергов кемачилик қоидаларининг эҳтимолий бузилиши ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик ҳолатларини кўриб чиқмоқда.
Тергов Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси назоратида. Гумонланувчиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

