Қаршида ҳалокатли ҳолатдаги боғча ўрнига 360 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилади
Қаршида 1-сонли фойдаланишга яроқсиз болалар боғчаси биносини бузиб, ўрнига 360 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим муассасаси қуриш режалаштирилмоқда. Шунга ўхшаш 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳам мукаммал таъмирланади. Қашқадарё вилоятининг таълим инфратузилмасини модернизация қилиш режалари ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳудудга амалий ташрифи якунлари бўйича маълум қилди. Ижтимоий объектларга ташрифи чоғида у эътибор қаратди […]

Қаршида яроқсиз ҳолга келиб қолган боғча ўрнида 360 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилади
Қаршида 1-сонли яроқсиз мактабгача таълим ташкилоти биносини бузиб, унинг ўрнида 360 тарбияланувчига мўлжалланган янги мактабгача таълим муассасасини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 43-сонли умумий ўрта таълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Қашқадарё вилоятининг таълим инфратузилмасини янгилаш режалари ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳудудга амалга оширган амалий ташрифи якунлари бўйича маълум қилди.
Ижтимоий объектларни кўздан кечириш давомида у таълим муассасаларининг қониқарсиз ҳолатига эътибор қаратди. Боғча биноси яроқсиз ҳолда, мактаб синфхоналарида ҳаво совуқ, мактаб мебелларини эса янгилаш талаб этилади. Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, ушбу муаммолар ечимини орқага суриб бўлмайди.
43-сонли мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари ўтказилиб, замонавий лабораториялар билан жиҳозланади, хорижий тилларни ўрганиш ва ижод билан шуғулланиш учун шароитлар яратилади. шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур инфратузилма кўзда тутилади.
Бундан ташқари, Саида Мирзиёева Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида бўлиб, талабаларнинг ўқишга бўлган қизиқиши ва касбий кўникмаларни эгаллашга бўлган интилишини эътироф этди.
У мактабгача таълимдан тортиб касбий тайёргарлик олишгача бўлган барча босқичларда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун муносиб шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

