Маҳаллий

Қамчиқ довонида «шубҳали шахслар» ушланди: тафсилотлар

Уларнинг ёнида селлофанга ўралган, оқ кукунсимон модда топилган.

Қамчиқ довонида «шубҳали шахслар» қўлга олинди: батафсил

Қамчиқ довонида гиёҳванд модда олиб кетаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

2026-йил 19-сентябр куни «Наманган» ЙПХ масканида ЙҲХХнинг «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган «Нехиа-2» русумли автомобил тўхтатилган.

Текширув чоғида автомобилда йўловчи сифатида бўлган, 2004-йилда туғилган Н.U.ning хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.

Холислар ва гувоҳлар иштирокида ўтказилган текширув натижасида Н.U.ning оғиз бўшлиғидан селлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли «гашиш» гиёҳвандлик моддасига ҳамда оқ рангли кукунсимон «мефедрон» моддасига ўхшаш воситалар топилган.

Мазкур ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган моддалар ҳамда автомобилда бўлган фуқаролар Поп тумани ИИБга топширилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.