Маҳаллий

Қашқадарёда ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ машинасини Нехиаъда уриб қочди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, улардан қочишга уринган Нехиа русумли автомобил ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда 12-август куни вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан Нехиа-2 автомашинаси ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатилган. Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, воқеа жойидан яширинишга уринган. Кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан ҳам ҳайдовчига бир неча бор тўхташ ишораси берилганига қарамай, у ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирган.

Оқибатда патрул экипажи томонидан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нехиа-2 хизмат автомашинаси ёрдамида чекланган. Бироқ ҳайдовчи патрул автомашинасини уриб юбориб, воқеа жойидан яна яширинишга уринган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, ушланган.

“Ҳужжатим йўқлиги сабабли ъГАИъ ходимларидан қўрқиб, қарама-қарши ҳаракатландим. Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа такрорланмайди”, деган ҳайдовчи.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

12-август куни Тошкентда ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган мотосиклчи 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди. Соатига 210 км тезликда ҳаракатланган яна бир ҳайдовчи жаримага тортилди. Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.