Қашқадарёда ЙПХ машинасини Нехиаъда уриб қочган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, улардан қочишга уринган ва ЙПХ машинасини Нехиаъда уриб юборган ҳайдовчи 15 суткага қамалди.
Ҳодиса 12-август куни содир бўлган. Тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари Нехиа-2 автомашинасини ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатган. Аммо ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, воқеа жойидан яширинишга уринган. Кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан ҳам ҳайдовчига бир неча бор тўхташ ишораси берилганига қарамай, у ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирган.
Натижада патрул экипажи қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нехиа-2 хизмат автомашинаси ёрдамида чекланган. Бироқ ҳайдовчи патрул автомашинасини уриб юбориб, воқеа жойидан яна яширинишга уринган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, ушланган.
Суд қарори билан унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Судда у қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
12-август куни Тошкентда ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган мотосиклчи 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди. 17-август куни Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчи Онихъда дўконга бориб урилганди. Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилди. Самарқандда ЙПХ ходимини Спаркъда судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди.

