Маҳаллий

Андижонда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи Онихъда дўконга бориб урилди

Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Оних ҳайдовчиси дўконга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

17-август куни соат 01:10 атрофида Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Оних русумли автомобил ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, Ломоносов кўчаси томон ҳаракатини давом эттирган. Ҳаракат давомида у рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида жойлашган дўконга бориб урилган.

Ҳодиса жойига етиб келган ЙПХ ходимлари ҳайдовчининг ҳужжатларини текширганда, 1999-йилда туғилган У.М. автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани ҳамда ушбу транспорт воситасига нисбатан муддати ўтган 10 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси 2-қисми (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга техник шикаст етган. Ҳозирда Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12-август куни Қашқадарёда ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ машинасини Нехиаъда уриб қочганди. Тошкентда ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган мотосиклчи 15 суткага қамалган. Соатига 210 км тезликда ҳаракатланган яна бир ҳайдовчи жаримага тортилган. Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.