Маҳаллий

Президент сув бўйича мутасаддиларга муҳлат берди

Бухоро ​вилоятидаги 55 та маҳалла аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланишни кутаётгани қайд этилди

Президент сув масаласи бўйича масъулларга муҳлат белгилади

Бухорода жамоат транспорти етарли даражада ривожланмагани сабабли аҳолининг 80 фоизи ишга, ўқишга ва кундалик юмушларига енгил автомобилда бораётгани қайд этилди. Президентимиз вилоят учун зарур бўлган қўшимча 120 та автобусни олиб келиш ишларини тезлаштириш вазифасини қўйди.

Туристларнинг Бухоро ҳақидаги илк таассуроти аеропорт ва темир йўл вокзаллари атрофидаги муҳитдан бошланиши таъкидланди. Шу боис, ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш сифати ва қулайликларни ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Дарахт турларини Бухоронинг иқлими ва тарихий қиёфасига мос равишда танлаш, мавжуд дарахтларни парваришлаш ҳамда йўл бўйларини ободонлаштиришда ягона ёндашув зарурлиги айтилди.

Вилоятдаги 55 та маҳалла аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланишни кутаётгани қайд этилди. Президентимиз масъулларга мазкур маҳаллаларга сув етиб боришининг аниқ муддатини белгилаб, масалани ҳал этишни топширди. Вилоятдаги оилаларнинг уй-жойга эҳтиёжини қондириш мақсадида турар жой массивлари қурилишини жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.