Маҳаллий

2026-йилда Бухородаги йўлларни яхшилаш учун 1 трлн сўмга яқин маблағ ажратилган

Шунингдек, бугунги кунда вилоятда 2 минг километр масофадаги ички йўллар таъмирталаб аҳволда эканлиги маълум қилинди

2026-йилда Бухородаги йўлларни яхшилаш учун қарийб 1 трлн сўм маблағ ажратилган. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда таъкидланишича, Бухоро вилоятидаги йўллар ҳолатини яхшилаш учун жорий йилда 900 млрд сўм ажратилган.

Шунга қарамай, тирбандликни камайтириш, пиёдалар ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат транспортини яхшилаш бўйича ечимини кутаётган масалалар мавжуд.

Бугунги кунда Бухорода 2 минг километр ички йўл ва 266 та кўприк таъмирталаб аҳволда. Президент уларни янгилаш ва эксплуатация қилишга хусусий инвестицияларни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, асосий сайёҳлик йўналишларини боғлайдиган муқобил пулли йўллар қуриш имкониятларини ўрганиш топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.