Маҳаллий

Паяриқда қадимий қабр, Ургутда ганч ҳайкал боши топилди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида сўнгги бронза даврига оид бўлиши мумкин бўлган қадимий қабр, Ургут туманидаги Қўрғонтепа мажмуасида эса ганчдан ясалган ҳайкал боши топилди. Буюк Британиянинг Ҳеритаге Даилй илмий нашри ушбу топилмалар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини яна бир бор намоён этаётганини қайд этди.

**Паяриқда қадимий қабр, Ургутда ганч ҳайкал боши топилди**

Буюк Британиянинг Ҳеритаге Даилй илмий онлайн нашри Самарқанд вилоятида аниқланган ноёб археологик топилмалар ҳақида иккита мақола чоп этди.

Нашрнинг **«Бронза безаклар Ўзбекистонда топилган қадимий қабр сирини очишга ёрдам беради»** номли материалида Паяриқ туманида тасодифан топилган қабр ҳақида маълумот берилган.

Қайд этилишича, ер ишлари вақтида маҳаллий аҳоли вакили одам суяклари, бронзадан ишланган билакузуклар ҳамда майда мунчоқларни аниқлаган.

Айниқса, билакузукларнинг шакли мутахассислар диққатини тортган. Уларнинг учи конуссимон бўлиб, спиралсимон нақшлар билан безатилган.

Археологларнинг дастлабки баҳосига кўра, топилмалар Зарафшон водийси ҳудудида илгари аниқланган сўнгги бронза даври материалларига ўхшайди. Шу асосда улар милоддан аввалги ХИИИ–Х асрларга тегишли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳеритаге Даилйънинг иккинчи мақоласи Ургут туманидаги илк ўрта асрларга оид Қўрғонтепа археологик мажмуасида олиб борилаётган тадқиқотларга бағишланган.

Қазишмалар чоғида археологлар қадимий ибодатхона харобалари орасидан ганчдан ясалган ҳайкалнинг бош қисмини топган.

Мутахассислар учун ушбу топилманинг иконографияси алоҳида аҳамиятга эга. Чунки Қўрғонтепада бундан олдин тўрт қўлли маъбуд тасвирланган деворий расмлар ҳам аниқланган.

Янги топилма Сўғд санъати, ўша давр диний тасаввурлари ва ибодатхона маданиятини ўрганиш учун қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.

Британия нашри Паяриқдаги қадимий қабр ва Қўрғонтепадаги топилмалар турли тарихий даврларга мансублигига эътибор қаратган. Биринчиси сўнгги бронза даврига, иккинчиси эса илк ўрта асрларга оид.

Ҳеритаге Даилй хулосасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан илк ўрта асрларгача бўлган ёдгорликларнинг мунтазам аниқланиб бораётгани мамлакатнинг бой тарихий ва маданий меросини ўрганиш учун катта салоҳият мавжудлигини кўрсатади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.