Пахтачида скутер Собалт билан тўқнашиб, буви ва набира ҳалок бўлди
ЙТҲ 9-октабр куни содир бўлган. Эркак бошқарувидаги скутер Собалт билан тўқнашган. Оқибатда скутерда бўлган 57 ёшли аёл ва унинг 2 ёшли набираси ҳалок бўлган. Эркакнинг ўзи оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Пахтачида скутер Собалт билан урилиб, буви ва набира вафот этди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Kun.uzънинг аниқлашича, 9-октабр куни туманнинг Миркан маҳалласида яшовчи эркак скутер бошқариб кетаётганда Гобалт автомобили билан тўқнашган. Шу вақтда скутердаги эркакнинг турмуш ўртоғи ва набираси ҳам бўлган.
ЙТҲ натижасида 57 ёшли С.А. ҳамда унинг 2 ёшли набираси Х.Ҳ. ҳалок бўлган. Эркакнинг ўзи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозир унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Буви ва набиранинг вафоти ҳақида Миркан маҳалласи гуруҳида ҳам хабар берилган.
Самарқанд вилояти ЙҲХБ ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот бермаган.
2026-йилнинг дастлабки 9 ойида мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда 89 киши ҳалок бўлган, 488 киши тан жароҳати олган.

