Маҳаллий

Жиззахда бир суткада 2 та ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида Собалт йўлнинг белгиланмаган жойидан қайрилиб олаётган юк машинасига келиб урилган. Пахтакор туманида содир бўлган ЙТҲда эса Собалт ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа бир Собалт билан тўқнашган.

Жиззах вилоятида бир кун ичида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисасида жами беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.

14-август куни Пахтакор туманининг Боғишамол маҳалласида икки Собалт автомобили иштирокида ЙТҲ юз берди. 1993-йилда туғилган ҳайдовчи А.И. бошқарувидаги Собалт автомобили қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган 36 ёшли Х.У. бошқарувидаги Собалт билан тўқнашган. Натижада бир ҳайдовчи ҳодиса жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этди.

15-август куни эрталаб Ғаллаорол туманида яна бир фожиали ЙТҲ қайд этилди. Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Ш.Б. “Тошкент-Самарқанд” йўналишида юк машинасини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан қайрилиб олаётган вақтда Собалт автомобили йўлига чиқиб кетган. Ушбу ҳодиса оқибатида Собалт ҳайдовчиси ва бир йўловчи воқеа жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этди. Ҳалок бўлганлар Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидан эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Зомин туманида Оних ва Волксваген автомобиллари тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.