Маҳаллий

Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 12 сентябрь куни асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 16–18 даражани ташкил этади, кундузи ҳаво 28–30 даражагача исийди. Шарқий шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси 8–13 даража, кундузи эса — […]

12 сентябрда Ўзбекистонда 35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

12 сентябрда Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Кечаси ҳаво ҳарорати 16–18 даражани ташкил этади, кундузи 28–30 даражагача кўтарилади. Шарқий шамол 5–10 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳаво 25–30 даражагача исийди. Жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи 25–30 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кутилмоқда — кундузи ҳарорат 30–35 даражага етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 10–15 даража, кундузи 18–23 даражани ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.