Бугун Ўзбекистон бўйича нисбатан салқин об-ҳаво кутилмоқда
Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутлилик бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистон бўйича нисбатан салқин об-ҳаво кутилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги прогноз қилинмоқда. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даражани ташкил этади.
Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги кутилмоқда. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23 даража бўлади.

