Маҳаллий

Саида Мирзиёева янги Миллий музейнинг тарихий аҳамиятини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз Телеграм-каналида лойиҳанинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Саида Мирзиёева янги Миллий музейнинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг маълум қилишича, музейнинг меъморий консепсияси жаҳоннинг машҳур архитекторларидан бири, нуфузли Притзкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

Тадао Андо лойиҳалари асосида бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. У меъморий услубдаги соддалик ва аниқлик, шунингдек, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.

Саида Мирзиёева янги Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланишини таъкидлади. Мажмуада кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари жойлаштирилади.

У, айниқса, Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга бундай лойиҳалар устида жаҳон миқёсидаги меъморлар ишлаётгани муҳимлигини қайд этди.

«Улар барпо этган обьектлар узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилади, тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади», - деди Саида Мирзиёева.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.