Ўзбекистон пропан импортини кескин кўпайтирди

**Ўзбекистон пропан импортини кескин оширди**
Ўзбекистон сўнгги саккиз ойда пропан импортини 2,4 бараварга кўпайтирди. Бу борадаги маълумотлар Божхона қўмитаси томонидан эълон қилинди.
2026-йил январ-август ойларида мамлакат хориждан жами 124,3 млн долларлик 209,62 минг тонна суюлтирилган газ (пропан) харид қилди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу давридаги 35,7 млн долларлик 87,73 минг тонна ҳажмга нисбатан 2,4 баравар юқори.
Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида бир тонна маҳсулотнинг ўртача импорт нархи 593 долларни ташкил этган бўлса, 2025-йил январ-августида бу кўрсаткич 407 доллар эди. Демак, бу йилги пропан импорти қиймати қарийб 45,7 фоизга ошган.
Ойлар бўйича пропан импорти қуйидагича қайд этилган:
- январ — 25,7 минг тонна;
- феврал — 28,7 минг тонна;
- март — 30,1 минг тонна;
- апрел — 23 минг тонна;
- май — 21,9 минг тонна;
- июн — 26,6 минг тонна;
- июл — 27,2 минг тонна;
- август — 26,2 минг тонна.
Таққослаш учун, 2024-йил давомида четдан 119,4 минг тонна, 2025-йилда эса 163,6 минг тонна суюлтирилган газ сотиб олинган эди. Шундай қилиб, 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойи кўрсаткичи аввалги йилларнинг йиллик рақамларидан ҳам сезиларли даражада юқори бўлди.
2026-йил 11-сентябр куни биржада пропаннинг бир тоннаси 7,54 млн сўмдан (641 доллар) сотилган. Бир йил олдин эса бу нарх 6,7 млн сўмни ташкил этган. Статистика қўмитаси пропан нархи 2025-йил августдан 2026-йил августгача қарийб 41,4 фоизга қимматлашганини билдирган.

