Иқтисодиёт

Ўзбекистон шакар импортини саккиз ойда 2,5 бараварга оширди

Ўзбекистон саккиз ойда шакар импортини 2,5 бараварга оширди

Ўзбекистон 2026-йил январ-август ойларида шакар импортини кескин кўпайтирди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди.

Таҳлилга кўра, саккиз ой давомида хориждан жами қиймати 318,7 млн долларлик 559,4 минг тонна шакар олиб кирилган. Таққослаш учун, 2025-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 140,5 млн долларга тенг 221,6 минг тонна эди. Фарқ қарийб 2,5 баравар ошган.

Ўзбекистонга шакар импортида асосий йўналиш сифатида Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Саккиз ойда пойтахтдаги бешта корхона мамлакатга жами 426,5 минг тонна маҳсулот олиб кирган (умумий ҳажмнинг 76,2 фоизи).

Шунингдек, Хоразм (54,2 минг тонна), Бухоро (17,5 минг тонна) ва Қашқадарё (14,7 минг тонна) вилоятларидаги корхоналарнинг шакар импортидаги улуши ҳам нисбатан юқори бўлган.

Фақат август ойининг ўзида мамлакат четдан 53,9 минг тонна маҳсулот харид қилган. Ўтган саккиз ой ичида энг катта шакар импорти июл ойига тўғри келган — 99,2 минг тонна. Энг паст кўрсаткич эса январда қайд этилган — 51,5 минг тонна. Қолган ойларда шакар импорти қуйидагича бўлган:

феврал — 60 минг тонна;

март — 70,9 минг тонна;

апрел — 80 минг тонна;

май — 68,5 минг тонна;

июн — 75,3 минг тонна.

Аввалроқ Статистика қўмитаси 2025-йил августидан 2026-йил августигача бўлган даврда шакар 1,6 фоизга қимматлашганини маълум қилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.