Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет 4−5-ноябр кунлари 9 та вилоятнинг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
4−5-ноябр кунлари ёғадиган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш берди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб қолиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин.

