Маҳаллий

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 4−7-август кунлари Тошкент ва водий вилоятларининг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 4-7-август кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли мамлакатнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ҳамда сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва тоғли йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Қайд этилишича, айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.