13−14-октабр кунлари Ўзбекистоннинг қатор вилоятларига сел келиши мумкин
Ўзгидромет 13−14-октабр кунлари қатор вилоятларнинг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

13−14-октабр кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сел келиши эҳтимоли бор
13−14-октабр кунлари ёғингарчиликлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш берди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.
Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб қолиши мумкин, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши эҳтимоли бор.

