Маҳаллий

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 30-сентабр-2-октабр кунлари тўққизта вилоятнинг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

30-сентабр-2-октабр кунлари ёғадиган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш берди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб қолиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.