Ўзбекистонликлар Германияда темирйўл монтажчиси касби бўйича ўқиш ва ишлашга таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги ва Германиянинг Деуцче Баҳн компанияси ўзбекистонлик ёшларни темирйўл монтажчиси касби бўйича уч йиллик дуал таълим дастурига таклиф қилмоқда. Иштирокчилар ўқиш билан бирга темирйўл қурилишида ишлаб, ойига 1560 еврогача ҳақ олади. Дастур 2027-йил сентабрда бошланади.

Ўзбекистонлик ёшлар Германияда темирйўл монтажчиси касби бўйича ўқиш ва ишлашга таклиф қилинмоқда
Миграция агентлиги Германиянинг Деуцче Баҳн компанияси билан ҳамкорликда ўзбекистонлик ёшларни темирйўл монтажчиси йўналиши бўйича уч йиллик дуал касбий таълим (Аусбилдунг) дастурида қатнашишга чорламоқда.
Дастур назарий билим ва амалий тайёргарликни уйғунлаштиради. Деуцче Баҳн компаниясининг расмий маълумотига кўра, иштирокчилар ўқиш жараёнида темирйўл қурилиши майдонларида жамоа билан ишлайди, янги релслар ва стрелкали ўтказгичларни ётқизиш, йўлларни текшириш ҳамда шикастланган қисмларни алмаштириш каби вазифаларни бажаради. Шу тариқа улар касбни назарий ўрганиш билан бирга, бевосита иш жараёнида амалий тажриба ҳам тўплайди.
Касбий таълим Германиянинг Бавария ҳудудидаги Аугсбург ёки Мюнхен шаҳарларида ўтказилади.
Иштирокчиларга ўқиш давомида қуйидаги миқдорда ойлик ҳақ тўланади:
Бундан ташқари, иштирокчилар ҳар йили 30 кунлик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Дастур доирасида Тошкентда Деуцче Баҳн компанияси томонидан молиялаштириладиган немис тили курслари ҳам йўлга қўйилади. Номзодлар тилни Б2 даражасигача ўрганиши мумкин.
Таълим 2027-йил 1-сентабрда бошланиши режалаштирилган. Иштирокчиларнинг Германияга жўнаб кетиши эса 2027-йил ёзига мўлжалланган.
Дастурда қатнашиш учун номзодлар 18−25 ёшда бўлиши керак.
Шунингдек, улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Техник йўналишдаги билим ва амалий тажриба номзод учун қўшимча устунлик ҳисобланади. Б тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш ҳам афзаллик беради, аммо у мажбурий талаб эмас.
Ариза топшириш учун мактаб аттестати ва баҳолар иловаси талаб этилади. Мавжуд бўлса, ўрта махсус ёки олий таълим дипломи ва унинг иловаси ҳам тақдим этилади.
Дастур шартлари билан батафсил танишиш ва ариза топшириш учун Деуцче Баҳн компаниясининг расмий саҳифасига ўтиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Миграция агентлигининг +998 90 054 02 27 телефон рақами орқали олиш мумкин.

