Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари учун Германия клиникаларида 800 та иш ўрни таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Германия клиникаларида ишлашга таклиф этилмоқда. Номзодлар 10 ойлик бепул немис тили курсларида ўқиб, сўнг Германияда ишлайди. Дастлаб 1900 евро, касби тан олингандан кейин 2500 евро маош берилади. Дастурга икки босқичли танловдан ўтган номзодлар қабул қилинади.

Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари учун Германиядаги клиникаларда 800 та иш ўрни таклиф этилмоқда. Глобогате дастури доирасида улар Германия клиникаларида ишлашга жалб қилинмоқда ва лойиҳа бўйича 800 та бўш иш ўрни ажратилган.
Дастур қатнащилари Германияда иш бошлашдан олдин 10 ойлик бепул немис тили курсларида ўқийди. Ўқиш даврида уларга стипендия, турар жой ҳамда Б2 даражали тил сертификатини олиш харажатлари қопланади.
Бундан ташқари, ҳужжатларни таржима қилиш ва Германияда тасдиқлатиш, виза ҳамда авиачипта харажатлари, шунингдек аеропортдан иш жойигача трансфер ҳам дастур доирасида бепул таъминланади.
Номзодлар 20−36 ёш оралиғида бўлиши, уч йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга бўлиши, судланмаган ва соғлом бўлиши, шунингдек, 10 ойлик немис тили курсларида ўқишга тайёр бўлиши керак. Дастурга икки босқичли танловдан муваффақиятли ўтганлар қабул қилинади.
Германияда иш вақти ҳафтасига ўртача 39 соатни ташкил этади. Синов муддати уч ой. Дастлабки маош 1900 евро (2010 доллар), касб тан олингандан кейин эса 2500 евро (2650 доллар) бўлиши қайд этилган.
Дастурда қатнашиш учун 15-декабрга қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

