Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги ва Германиянинг РесруитМед компанияси юк машинаси ҳайдовчилари учун 50 та иш ўрни таклиф қилмоқда. Танловдан ўтганлар Тошкентда олти ой давомида немис тилини бепул ўрганади. Иш ҳақи ойига 1800 еврони ташкил этади.

Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари Германияда ишга таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Германиянинг РесруитМед компанияси Германияда ишлашни истаган тажрибали юк машинаси ҳайдовчилари учун 50 та бўш иш ўрнини таклиф этмоқда.
Танловда С ва СЕ тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, камида икки йиллик иш тажрибаси бор ва 40 ёшдан ошмаган номзодлар қатнаша олади. Европа давлатларида профессионал ҳайдовчилик малакасини тасдиқловчи 95-код (Счлüсселзаҳл 95) сертификатига эга ҳайдовчилар учун ёш чегараси 45 ёшгача.
Танловдан ўтганлар Тошкентдаги Интел халқаро марказида олти ой давомида немис тилини Б1 даражасигача бепул ўрганади. Уларга бепул ётоқхона ҳам берилиши айтилган.
Номзодлар Германиядаги экспедиторлик ва логистика компаниясида маҳаллий ҳамда узоқ масофали йўналишларда юк ташийди. Иш ҳафтаси беш кун бўлиб, жами 40 соатни ташкил этади. Иш ўрни доимий, синов муддати эса олти ой этиб белгиланган. Эълонда ижтимоий ҳимоя ва тиббий суғурта ҳам тақдим этилиши қайд этилган.
Малака тан олингунга қадар ойлик маош 1800 евро (нетто) бўлиши, кейинчалик эса ошириб борилиши айтилган.
Немис иш берувчилари билан онлайн суҳбатлар 2026-йил 6 ва 10-ноябр кунлари ўтказилади. Суҳбатда таржимон ҳам қатнашади.

