Дунё

Германияда гулчилик ва боғбонлик соҳасида ўқиш ва ишлаш учун қабул очилди

Миграция агентлиги ва Германия Федерал бандлик агентлиги 2027-йил февралда бошланадиган АПАЛ (Аусбилдунг) дастурига қабул очди. 18−25 ёшдаги, немис тилини камида Б1 даражасида биладиган ёшлар гулчилик ва боғбонлик бўйича уч йиллик бепул таълим олиши мумкин. Аризалар 20-октабргача қабул қилинади.

Германияда гулчилик ва боғбонлик йўналишларида ўқиш ҳамда ишлаш учун қабул бошланди

Миграция агентлиги Германия Федерал бандлик агентлиги билан ҳамкорликда 2027-йил февралида старт оладиган АПАЛ (Аусбилдунг) дастурига қабул очилганини маълум қилди.

Дастур доирасида гулчилик ва боғбонлик йўналишлари бўйича уч йиллик дуал касб-ҳунар таълими таклиф этилади. Таълимни муваффақиятли якунлаганлар Германияда доимий ишлаш имкониятига эга бўлади.

Дастурда 18−25 ёшдаги, немис тилини камида Б1 даражасида биладиган йигит-қизлар қатнашиши мумкин. Номзодларда Гоетҳе, ЭСЛ, телс, ДСД, ÖСД ёки ТестДаФ сертификатларидан бири бўлиши керак. Сертификат 2026-йил февралдан олдин олинган бўлмаслиги лозим.

Ўрта мактаб, коллеж, лицей ёки техникум битирувчилари дастурда иштирок этиши мумкин. Олий маълумотга эга номзодлар қабул қилинмайди.

Таълим жараёнида қатнащиларга Германиянинг қайси федерал ерида ўқишига қараб, ойлик стипендия берилади. Унинг миқдори биринчи йилда 724−900 евро, иккинчи йилда 854−1000 евро, учинчи йилда эса 977−1100 еврони ташкил этади. Бу солиқлар ва бошқа мажбурий ушланмалардан олдинги — брутто суммалардир.

Лойиҳа иштирокчилари учун қуйидаги имтиёзлар ҳам кўзда тутилган:

Ҳужжатлар 20-октабргача қабул қилинади. Қўшимча маълумот олиш учун Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Аусбилдунг — Германиядаги ўрта махсус таълим тури бўлиб, у назарий ўқиш ва иш жойидаги амалий стажировкани бирлаштиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.