Дунё

Беларусда ўзбекистонликлар учун 800 га яқин иш ўрни таклиф этилмоқда

Беларусда ўзбекистонликлар учун қарийб 800 та иш ўрни таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди. Унда ўзбекистонликларни, айниқса Андижон вилояти фуқароларини Беларуснинг Витебск вилоятига ташкилий тартибда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумотга кўра, Витебск вилоятидаги иш берувчилар қарийб 800 нафар ходимга эҳтиёж билдирган. Андижон вилоятидан тақдим этилган номзодлар ҳужжатлари текширилгач, ҳозиргача 204 кишидан иборат рўйхат шакллантирилган. Келгусида танловга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан талабгорларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда кўриб чиқилади. Якуний танлов эса Беларус иш берувчилари билан онлайн суҳбатлар орқали амалга оширилади.

Учрашувда фуқароларнинг йўл харажатларини иш берувчилар томонидан олдиндан қоплаш имкониятини ҳам ўрганиш таклиф этилди.

15-июл куни Шавкат Мирзиёев Беларусга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси бўйича тақдимот билан танишганди. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва фуқароларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Тақдимотда Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ҳам кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, икки ҳудуд ўртасидаги “йўл харитаси” доирасида 255 нафар андижонликнинг Витебск вилоятига ташкилий асосда бориши ва иш билан таъминланиши йўлга қўйилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.