Дунё

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сунъий интеллект, транспорт ва таълим соҳаларида ҳужжатларни қабул қилди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сунъий интеллект, транспорт ҳамда таълим йўналишларида ҳужжатлар қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг иштирокида икки томонлама ҳужжатлар алмашинуви маросими ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Тўпламга савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ҳамда битимлар киритилди.

Ҳужжатлар транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим соҳаларидаги ҳамкорликни қамраб олади.

Шунингдек, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, архив иши ва бошқа йўналишларда ҳам ҳужжатлар қабул қилинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорликнинг бешта устувор йўналишини белгилагани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.